Dushanba, 11 May 2020 23:22

Буюк Ипак йўлида туризм: Кеча, бугун ва ривожланиш истиқболлари

2020 йилнинг 11 май куни “Ипак йўли” туризм халқаро университетида “Буюк ипак йўлида туризм: кеча, бугун ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар, сўнгги йилларда туризм соҳасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди. Масофавий анжуман олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилиб, Zoom платформаси ёрдамида амалга оширилди.

Конференция иштирокчилари қуйидаги йўналишлар бўйича ўз мақолаларини тақдим этди:

  1. Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг туризм соҳасида хориж давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги натижалари ва истиқболлари.
  2. Виртуал туризмни ривожлантириш борасида халқаро тажриба ва уни мамлакатимизда татбиқ этиш имкониятлари.
  3. Буюк ипак йўлининг барча йўналишларида туризмни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари.
  4. Туризм соҳасида ишлаётган корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизми.
  5. Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш истиқболлари.

Талабаларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларни кенг ёритиш мақсадида энг яхши мақола муаллифлари мукофотланди. Бундан ташқари, мақолалар “Иқтидорли талабаларнинг илмий сарҳисоблари” номли илмий тўпламда нашр этилади.
Масофавий анжуманда турли университетларнинг тадқиқотчилари, магистрантлари ва талабалари иштирок этди. Конференция доирасида ўттизга яқин мақолалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Дополнительная информация

Saytdagi yangiliklar

Barcha yangiliklar

Aloqalar

140104, O’zbekiston Respublikasi, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 17

Ijtimoiy tarmoqlar